📞 +998 55 512 32 11

Исталган машина насияга

Керакли машина каталогимизда «буюртма асосида» бўлса ёки умуман бўлмаса ҳам — уни расмий салондан олиб бериб, банк иштирокисиз насияга расмийлаштирамиз.

Қандай ишлайди

  1. Танлайсиз. Модель ва комплектацияни айтасиз — каталогдан ёки исталган расмий салондан.
  2. Салондан оламиз. Менежер салон нархини ва етказиш муддатини аниқлаб, сизга айтади. Нарх — расмий салон нархи.
  3. Насияни расмийлаштирамиз. Фин аренда ёки Рассрочка шартномасини тузамиз, бошланғич тўловни қабул қиламиз ва машинани топширамиз.

Шартлар

  • Фин аренда — 20% бошланғич; йиллик устама 1–2 йил 18%, 3–5 йил 17%; машина тўлов тугагунча компания номида.
  • Рассрочка — 50% бошланғич; йиллик устама 1 йил 20%, 2 йил 19%, 3 йил 18%, 4–5 йил 17%; машина дарҳол сизнинг номингизга.
  • Муддат 36 ойгача. Пения ва жарима йўқ. ГАИ расмийлаштирув харажати алоҳида: бензинли — 7 849 600 сўм, гибрид/электр — 5 500 000 сўм.

Мисол ҳисоб: 300 млн сўмлик машина, 36 ой

Фин аренда (20%)Рассрочка (50%)
Бошланғич тўлов60 000 000 сўм150 000 000 сўм
Ойлик тўлов (бензинли)~10 435 000 сўм~6 779 000 сўм
Ойлик тўлов (гибрид/электр)~10 325 000 сўм~6 670 000 сўм

Ҳисоб сайтдаги калькулятор формуласи билан, ГАИ харажати ва ҚҚС билан. Аниқ сумма салон нархи ва танланган муддатга боғлиқ.

Ҳозир мавжуд машиналар

Кутмасдан олиш мумкин: Chevrolet Cobalt · GAC Aion i60 EV · BYD Yuan Up DM-i · Changan Nevo Q05 · Leapmotor C10 · Leapmotor C01 · Chevrolet Damas Move · Dongfeng eπ 008.

Кўп сўраладиган саволлар

Қайси машиналарни олиб бера оласиз?

Ўзбекистондаги расмий салонларда сотиладиган машиналарни. Каталогимиздаги «буюртма асосида» белгили моделлар — шулар жумласидан.

Нарх қандай белгиланади?

Нарх — расмий салон нархи. Менежер уни аниқлаб айтади, устама эса йиллик фоизда шартномада ёзилади.

Машина қанча вақтда келади?

Муддат салон ва моделга боғлиқ — менежер аниқ айтади.

Қандай ҳужжатлар керак?

Скоринг учун паспорт кифоя. Даромадингиз расмий бўлса — маълумотнома ҳам олиб келинг.

Муддатдан олдин тўлаб қўйсам бўладими?

Шартларни шартнома имзолашдан олдин менежер билан аниқлаштиринг — барча шартлар ёзма равишда берилади.

Рақамингизни қолдиринг — 5 дақиқада қўнғироқ қиламиз

Мутахассисимиз сизга мос шартни ҳисоблаб беради. Мажбурият йўқ.

✈️