📞 +998 55 512 32 11

Биз ҳақимизда

Beegroup (Bee Investment Group) — Тошкентдаги автосалон. Биз автомобилларни банк иштирокисиз, бўлиб тўлаш шарти билан сотамиз: шартнома тўғридан-тўғри компания билан тузилади, банк навбати ва ортиқча ҳужжатлар керак эмас.

Салонимиз Миробод туманидаги Афросиёб кўчаси 4 да жойлашган. Бу ерда машиналарни кўрасиз, тест-драйв қиласиз ва шартномани ўша куни расмийлаштирасиз. 200 дан ортиқ мижоз аллақачон машинасининг калитини олган.

Икки хил шарт

  • Фин аренда — 20% бошланғич. Йиллик устама: 1–2 йил — 18%, 3–5 йил — 17%. Машина тўлов тугагунча компания номида туради.
  • Рассрочка — 50% бошланғич. Йиллик устама: 1 йил — 20%, 2 йил — 19%, 3 йил — 18%, 4–5 йил — 17%. Машина дарҳол сизнинг номингизга расмийлаштирилади.
  • Муддат 13 ойдан 60 ойгача. Пения ва жарима йўқ. ГАИ расмийлаштирув харажати алоҳида ҳисобланади.

Нега бизни танлашади

  • Расмий шартнома — барча шартлар ёзма равишда.
  • Банк иштирокисиз — скоринг учун паспорт кифоя.
  • Офис ва тест-драйв — машинани кўрмасдан пул тўламайсиз.
  • Пения ва жарима йўқ.
  • Аризага 5 дақиқада жавоб берамиз.

Қайси машиналарни сотамиз

Каталогда 48 та модель бор: Arcfox, BYD, Changan, Chevrolet, Deepal, Dongfeng, Forthing, Haval, JAC, Jetour, KIA, Leapmotor, Roewe, Soueast. Ҳар бир модель саҳифасида нарх, техник маълумотлар ва ойлик тўлов калькулятори бор.

Расмий маълумот

Мижозларимиз фикри

Рақамингизни қолдиринг — 5 дақиқада қўнғироқ қиламиз

Мутахассисимиз сизга мос шартни ҳисоблаб беради. Мажбурият йўқ.

✈️